Довуд (арабча: دَاوُد‎‎) – Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири. Яҳудий ва христиан диний адабиётларида Давид номи билан маълум бўлган. Тарихий маълумотларга кўра, Довуд милоддан аввалги ХИ асрда Исроил ва Иудеяни бирлаштириб, ягона яҳудий давлатини тузган подшо. Қуръонда ёзилишича, Довуд Жолут (фаластинликлар лашкарбошиси) устидан ғалаба қозонган.

„Аллоҳ унга (Довудга) подшоҳлик, пайғамбарлик ва Ўзи хоҳлаган нарсаларидан таълим берди“.

Довудга Мусодан сўнг самовий китоб – Забур туширилган. Довуд темирчиликнинг асосчиси ҳисобланади, ўз қўл меҳнати билан тирикчилик ўтказган: темирдан ҳар хил асбоблар ясаб, уни сотиб кун кўрган. Айни чоғда Довуднинг ниҳоятда хушовоз бўлганлиги, тоғлар-у қушлар унга қўшилиб „тасбеҳ айтиши“, даъволашувчи томонларни муросага келтириш, одилона ҳукм қилиш қобилиятига эга эканлиги ҳақида кўп ривоятлар бор. Довуд вафотидан сўнг, барча мулк ва пайғамбарлик ўғли Сулаймонга мерос бўлиб қолган [1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Довуд“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар