Дойче банк (Деуцче Банк), Немис банки — ГФРдаги аксиядорлик банклар консерни, жаҳондаги энг йирик 10 та банк қаторига киради. Бош идораси Франкфурт-Майнда жойлашган. 1870-йилда Берлинда ташкил этилган, аксиядорлик капитали 15 млн. марка бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин 1947-йилда Д.б. филиаллари негизида Ғарб мамлакатлари ёрдами билан 10 минтақавий ворис банклар ташкил этилган. 1957-йилда бу банклар ягона банк бўлиб бирлаштирилди. Банк Германия ва чет элларда юридик ва жисмоний шахслардан иборат мижозларига универсал банкларга хос жами хизматларни (кредитлар бериш, депозитларни сақлаш, қимматли қоғозлар савдоси, лойиҳаларни молиялаш, суғурталаш, маслаҳат хизматлари ва б.) кўрсатади. 2494 бўлими, шу жумладан чет элларда жаҳон молия марказларида очилган 803 бўлими бор. Шулардан 550 таси Европа мамлакатларида жойлашган. 286 минг аксиядор банк мулкдори ҳисобланади, устав капиталида хусусий шахслар ҳиссаси — 38% ёки 2,5 млрд. немис маркаси (1970-йилда 640 млн. марка). Баланс суммаси 722 млрд. марка, ўз капитали 39,9 млрд. немис маркаси (1995). Баланс миқдорининг ярмидан купи чет элларда жойлаштирилган. Д.б.нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкент ш.да 1994-йил 2 феврал да очилган.

Дойче банк
олмонча: Деуцче Банк
Асосий маълумотлар
Тури АЖ
Фаолияти Банк иши
Биржа листинги ФWБ: ДБКГН
НЙСЕ: ДБ
Асос солинган 10-март 1870-йил
Бойлиги
Аудитор КПМГ
Сайти деуцче-банк.де

Манбалар

  1. ↑ „Финанcиал Дата Супплемент Қ4 2020“ (эн). Деуцче Банк (2021-йил 12-март). 2021-йил 20-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июн.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил