Дойна — молдаван ва румин мусиқа фолклорининг асосий жанрларидан; Болгария, Украина, Югославия халқлари ижодида ҳам ўрин олган. Қўшиқ ҳамда чолғу куйларидан иборат. Д. дастлаб 2 қисм (биринчиси — ҳазин қўшиқ, иккинчиси — шўх рақс куйи)дан иборат бўлиб, кейинчалик шаклан ва мазмунан бойиган. Румин ва молдаван композиторлари (Ш. Няга, Д. Гершфелд, Е. Дога ва б.) Д. хусусиятларидан ижодий фойдаланган. Молдавия "Д." давлат хор капелласи фаолият кўрсатмоқда (1930-йилдан).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил