Дозор (рус.)— қўриклаш, разведка ва алоқа ишлари олиб борувчи ҳарбий қисм. Пиёда (ўқчи) аскарлар, жанговар машина ва ҳарбий-денгиз флоти кемаларидан кичик бўлинма тарзида ташкил топади. Вазифаси — юришда қўшинларни душман ҳужумидан огоҳлантириб туриш (қўриқловчи Д.), душ-маннинг қаерда жойлашганини аниқлаш (разведкачи Д.), жанговар тартибдаги қисмлар билан алоқа қилиб туриш (алоқачи Д.) ва б. Д. таркиби вазифа ва шароитга боғлиқ бўлади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил