Дра, Водий-Дра — Марокаш жан. даги дарё. Уз. 1150 км чамасида, ҳавзасининг майд. 15,1 минг км². Юқори Атлас тоғларидан бошланиб, Саҳрои Кабирнинг ғарбий чеккасидан оқади. Тоғлардаги қорлар эриган мавсумдаги-на Атлантика океанига етиб боради. Дарёнинг бошланиш қисми (200 км чамаси)да сув мунтазам оқади, қуйи қисмида суғоришга сарфланади. Д. водийсида аҳоли зич.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил