Дриопитеклар (Дрёпитҳеcинаэ) — қирилиб кетган одамсимон маймунларнинг кенжа оиласи. Д.нинг скелет қолдиқлари (асосан тишлари, жағларининг синиқлари, баъзан бош суяги ва қўл-оёқлар скелети) миоцен ва илк плиоцен ётқизиқларидан Ғарбий Европа, Жан. Осиё ва Шарқий Африкада топилган. Айрим Д.да горилла ва шимпанзеникига ўхшаш белгилар пайдо бўла бошлаган. Кўпчилик олимларнинг фикрича, Д. кам ихтисослашган чала маймунлар ҳисобланади. Уларга ҳозирги Африка одамсимон маймунлари сифатида қараш мумкин. Улар орасида қолдиқлари Ўрта денгиз чўкиндилари (Австрия)да топилган дарвин дриопитеги (Дрёпитҳеcус дарвини) бошқаларига нисбатан одамга энг яқин туради.

Дриопитеклар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил