Дрогобич — Украинанинг Лвов вилоятидаги шаҳар. Тисменица дарёси бўйида, Карпат тоғлари этагида. Темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Аҳолиси 79 мингдан зиёд киши (2024-йиллар ўрталари). Нефтни қайта ишлаш, машинасозлик ва металлсозлик (автомобил кранлари, газ аппаратуралари ва б. ишлаб чиқарилади), кончилик, кимё, ёғочсозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналари, педагогика институти, олий ва махсус ўрта ўқув юртлари, театр, ўлкашунослик музейи бор. Д. атрофидан нефт қазиб олинади. Д. шаҳар сифатида 1238-йилдан маълум. Роман минораси (ХИВ аср бошлари), готика костёли (ХВ аср). Воздвижене (ХВИИ аср) ва авлиё Юра ёғоч черковлари сақланган. 1952 йил темир йўл вокзали қурилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил