Друза (нем. Друсе) — кристаллар гуруҳидан иборат минераллар шакли, бунда кристаллар бир учи билан умумий асосга (очилиб қолган ёриқёки бўшлиқ деворига) тақалиб ўсади. Уларнинг эркин қолган иккинчи учи тоғ жинслари бўшликларига йўналган, юзаси яхши қирраланган бўлади. Кварс, аметист (сафсар), калсит, гипс, антимонит минераллари кўпинча Д. ҳосил қилади. Д.ларнинг тароқсимон ва чўткасимон хиллари маълум.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил