Дублетлар (франс. доублет — иккиланма, қўш), спектрал дублетлар — энергия сатҳининг иккига ажралиши натижасида ҳосил бўладиган, бирбирига яқин жойлашган спектр чизиқлар гуруҳи. Битта ташқи электронли атомлар (ёки ионлар) спектрларида кузатилади. Д. асосан ишкррли металларнинг атом спектрларига тегишли; уларнинг атом спектрлари чизиқли, яъни ҳар бири атом электрон қобиқлари орасидаги ўтиш энергиясига мос чизиқлардан иборат бўлади. Д. орбитал моментнинг электрон спини билан таъсирлашуви натижасида ҳолат энергияси икки ташкил этувчига ажралишидан ҳосил бўлади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил