Dublin
Дублин — Ирландия пойтахти. Ирландия оролнинг шарқида, Лиффи дарёсининг Дублин қўлтиғига қуйилиш ерида жойлашган. Аҳолиси 953 минг киши (1996, шаҳар атрофи билан). Иқлими денгиз иқлими. Июлнинг ўртача температураси 15— 17°, январники 5°, йилига 842 мм ёғин ёғади. Дублин тўғрисида дастлабки маълумот Ирландия манбаларида 291 йилдан учрайди. ИХ асрдан Дублинни норманнлар босиб олган. 1170-йилда инглиз-норманн феодаллари қўлига ўтди. 1922-йилдан мамлакат пойтахти. Дублин мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Транспорт йўллари тугуни, Ирландия денгизи соҳилидаги мамлакатнинг энг йирик порти. Халқаро аэропорт бор. Дублин порти орқали четга чорва моллари, гўшт, тери ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқарилади. Саноатининг етакчи тармоқлари — озиқ-овқ-ат (пиво пишириш, виски тайёрлаш, гўшт консерва ва б.) ва енгил саноат. Тўқимачилик (ХВИИ асрдан поплин тўқиш билан машҳур), тикувчилик, кўн-тери, жут корхоналари бор. Кимё, кемасозлик, машинасозлик (электротехника, приборсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги), қурилиш саноати тармоқлари ривожланган. Меъморий ёдгорликлардан Дублин қасри — ҳозирги Адлия саройи (ХИИИ аср), Крайстчерч черкови (1038), Сент-Патрик собори (1190), ратуша (1769) ва бошқа сақланган. Дублин университети (1591), Миллий университет, Қироллик мусиқа академияси, кутубхоналар, музейлар, ҳайвонот боғи, Миллий галерея (1864), театрлар бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |