Дублёр (франс. доублер — икки баравар оширмоқ) — 1) бир хил ишни параллел бажарувчи шахс, ташкилот (масалан. Д. корхона; космонавтнинг Д.и — бир хил тайёргарликдан ўтувчи ва керак бўлганда асосий космонавтни алмаштирувчи); 2) театрда асосий рол ижрочисини алмаштира оладиган актёр, шунингдек, кинода филмни дубляж қилишда матн таржимаси бўйича овоз берувчи актёр, махсус тайёргарликни талаб этувчи мураккаб ва акробатик машқларни актёр ўрнига бажарувчи шахс — каскадёр.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил