Duchava
Дучава, дучўба (форс— икки чўп) — 1) анъанавий ўзбек ноғора ва дойра усулларидан. Айрим турларини Уста Олим Комиловдан Илёс Акбаров нотага ёзиб олган. "Катта ўйин" рақслар туркумидаги асосий рақслардан бўлиб, унда ноғора чўплари дамбадам урилгани учун шу номни олган; 2) дорбозлар ўйинлари жўрлигида фойдаланиладиган куй ва усул; 3) "Шодиёна" усуллар туркумининг 9-қисми; 4) сурнай йўлларидаги албат қисмларидан бири; 5) ўзбек халқ ашулаларидан (Д. усулидан ижодий фойдаланган ҳолда, Ҳамид Олимжон шеъри билан О. Алимаҳ-сумов ва б. айтадиган "На бўлғай..." машҳур).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |