Дукат (лотинча дуcатус — герсоглик) — қад. кумуш ва олтин танга (баъзан, сехин ёки флорин деб ҳам аталган). Ғарбий Европанинг бир қанча мамлакатларида муомалада бўлган. Д. дастлаб Венецияда (1140), кейинчалик кўпгина ғарбий Европа мамлакатларида зарб этилган. 1559—1857-йилларда Германия ва Австриянинг давлат пули ҳисобланган. Оғирлиги 3,44 г атрофида. Голландияда 1875-йилгача, Австрия-Венгрия ХХ аср бошларигача муомалада бўлган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил