Дукирлар, кокилдор антилопалар— қувушшохлилар оиласига мансуб сут эмизувчилар 2 та уруғининг умумий номи. Танасининг уз. 55—145 см, оғирлиги 4–80 кг . Урғочиси эрка-гига нисбатан йирикроқ. Бошида бир тутам узун юнги ва бир жуфт калта конуссимон шохи бор. Кокилдор, яъни ўрмон Д. и уруғига 15 тур, бутазор Д.и уруғига 1 тур киради. Африканинг Саҳ-рои кабирдан Жануброкдаги пасттекисликлари ва тоғларидаги ўрмон ва бута-зорларида яшайди. Барг ва мевалар, баъзан ҳашаротлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ўлимтиклари билан озиқланади. Овланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Дукирлар“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Д-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил