Dukkak
Дуккак — дуккакдошлар меваси; битта уруғчибаргдан ҳосил бўлади. Кўпинча юқорисидан пастгача иккита чок билан очилади (нўхат, ловия ва б.), баъзи турларида очилмайди (қашқарбеда, себарга, ерёнғоқ). Ерёнғоқннт дуккаги тупроқ ичида етилади. Д.да кўпинча бир нечта уруғ бўлиб, уруғбандчалари билан қорин чокига бирикади. Д.нинг катталиги, шакли ва тузилиши ҳар хил: кўпчилик турларда тўғри, ясси (нўхат, ловия ва б.), бошқаларида думалоқ, спиралсимон (беда). Айрим тур ўсимликлардан Д. бир уруғли бўлакларга бўлинади. Ёввойи дуккакли ўсимликларнинг Д. тез буралиб очилади ва уруғлари сочилиб кетади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |