Дум — умуртқали ҳайвонлар танасининг кейинги қисми. Дум сувда ҳаёт кечирувчи ҳайвонларда тана билан бир текис қўшилиб кетган думсузгични ҳосил қилади. Кўпчилик қуруқликда яшайдиган ҳайвонларда дум ҳаракатланиш функсиясини бажармайди, фақат судралиб юрувчилар ва думли сувда ва қурукликда яшовчилар думи ҳаракатланишга ёрдам беради. Қушларнинг дум қисми қисқа бўлиб, унга бошқарув патлари бириккан. Сут эмизувчи ҳайвонлар (маймунлар, опоссум, айрим чумолихўрлар) думи дарахт шохларига илашиш, сакровчи ҳайвонлар (кенгуру, қўшоёқ, ер товушқони)да дум таянч ва бошқарув ёки парашют (олмахон, тйин) вазифасини бажаради. Кицимонларнинг калта думида сузгичлари жойлашган. Бир қанча сут эмизувчилар (одамсимон маймунлар) думи йўқолиб кетган. Кўп ҳолларда умуртқасиз ҳайвонлар танасининг кейинги қисми ёки ўсимтаси ҳам дум дейилади.

Tik turgan itning dumi (it noma'lum kelib chiqishi aralashmasidir)
Тик турган итнинг думи (ит нома'лум келиб чиқиши аралашмасидир)

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилдум Тошкент, 2000-йил