Думбуллик — 1) дон экинлари уруғи (эндосперм)нинг етилиши бошланадиган фаза; доннинг сут ва мум пишиш даври. Экинлар гуллаганидан 12—16 кун (сутка) ўтганидан кейин бошланади, 7—15 кун давом этади. Бу вақтда уруғда сув (50% га қадар), эрувчан углеводлар ва азот бирикмалари кўп бўлади. Д. даврида муртак тўлиқ шаклланган ва эндоспермда озиқ моддалар кўп тўпланади (қаранг Дон); 2) пишмаганлик, хомлик, ғўрлик (меваларда).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил