Dumpalma
Qiyofa
| Думпалма | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Думпалма (Ҳйпҳаэне) – палмадошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. 30 дан ортиқ тури бор, айниқса, Африкада, МАРда кўп тарқалган. Шохшаббаси кенг ёйилган. Барглари шохларининг учида елпиғичсимон жойлашган. Тўпгули кучаласимон, гуллари айрим жинсли, сарғиш ёки қизил. Меваси данакли, эти юмшоқ, ширин. Д.нинг машҳур турлари: асл дум-палма (Н. тҳебаиcа) ва дашт дум-палмаси (Н. cориаcеа). Асл Д. Мисрнинг дарё соҳилларидаги ўрмонларда, дашт Д.си эса Шарқий Африка саванналарида, Мадагаскар оролида ўсади, улар тропик мамлакатларда кўплаб экилади. Баргидан сават, бўйра ва чипта тўқилади ҳамда тўшакларга солинади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |