Думпараст, узунқуйруқ (Терпсипҳоне парадиси) — чумчуқсимонлар туркумининг пашшахўрлар оиласига мансуб қуш. Катталиги чумчуқдек. Нарининг иккита дум пати жуда узун, 50 см гача етади. Д. номи шу тариқа юзага келган. Жан. Манчжурия ва Приморедан Ўрта Осиёгача тарқалган. Ўзбекистонда (Фарғона водийси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларига) кеч баҳорда келиб, куз бошларида учиб кетади. Д. тоғ ҳамда тоғ этакларидаги ўрмон ва боғларда яшайди. Дарахтда уя қуради. 4—5 дона тухум қўяди. Турли ҳашаротлар билан озиқланади. Ўзбекистонда алоҳида муҳофазага муҳтож.

Думпараст
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил