Думпкар (инг . дампcар) — юкларни қисқа масофага (2 км гача) ташиб, ўзи ағдарадиган тепаси очиқ вагон. Д.да кумир, руда, қурилиш материаллари ва б. ташилади. Д. кузови пневматик ёки гидравлик қурилма ёрдамида юкни ён томонга ағдаради. Д.га 60—180 т гача юк ортиш мумкин. Бошқа вагонлардан афзаллиги шуки, у исталган юкни 1,5 мин. да ағдаришга имкон беради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил