Дунаср (форс, ду — икки ва араб, наср — ёрдам, ғалаба) — анъанавий мумтоз мусиқа шаклларининг таркибий тузилмаси; куй ривожини таъминловчи воситалардан бири. Д., асосан, мақом йўллари, шунингдек, бастакорлик ижодиётига молик ашула ва чолғу намуналарида учрайди; унда одатда бошланғич куй тузилмаси (сархат ёки даромад) бир октава баландликка кўчирилиб (ўзгармай ёки қисман ўзгарган хрлда) такрорланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил