Dunkineely
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Дункинеэлй (ирландча сўз бўлиб, Дúн Cионнаола, яъний „Кинеалй қал’аси“ деган маънони англатади)[2] – Ирландиянинг Донегал округидаги кичик қишлоқ ва шаҳарчалардан бири ҳисобланади. Дункинеэлй Донегал шаҳридан 11 миля (18 км), Киллйбегсдан эса 6 миля (10 км) узоқликда бўлиб, миллий иккинчи даражали № 56 йўлида жойлашган. Бу қишлоқ кичик бир кўчадан ташкил топган. Унинг ён атрофида тахминан 300 га яқин аҳоли яшайди. Дункинеэлй қишлоқнинг четидаги Донегал кўрфазигача етти мил узоқликда бўлиб, ярим ороллардан бири Ст Жоҳн Поинтнинг тепасида жойлашган.
Дункинеэлй Дúн Cионнаола | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
|
| |
| Мамлакат | Ирландия |
| Аҳолиси (2016[1]) |
361 |
| Вақт минтақаси | УТC+0, ёзда УТC+1 |
| Телефон коди | 074, +000 353 74 |
Дункинеэлй денгиз сатҳидан тахминан 150 м (500 фт) юқорида жойлашган. У Киллагҳтеэ черковидаги иккита қишлоқлардан энг каттаси ҳисобланади. Улардан иккинчиси Бруcклесс бўлиб, ҳозирда у ерда Рим-католик черкови жойлашган. Бруcклесснинг яқин атрофида қадимги Киллагҳтеэ черкови бор. Қадимги Киллагҳтеэ қабристонида Ирландиянинг энг қадимги келт хочларидан бири бўлган Киллагҳтеэ хочи мавжуд.
У ернинг аҳолиси Рим-католик ва протестант (Ирландия методисти ва черкови) аралашмасидан ташкил топган. Ушбу ҳудуд аҳолиси мавсумий балиқ овлаш ва аралаш қишлоқ хўжалиги, шунингдек, яқин атрофдаги Киллйбегс ва Донегал шаҳарларида хизмат кўрсатиш ва енгил саноат бандлиги билан шуғулланади.
Имкониятлари
Қишлоқда 2 та маҳаллий саноат мавжуд бўлиб, улар балиқни қайта ишлаш заводи ва архитектура дизайни фабрикаларидир. Шу билан бирга, у ерда дўкон, кафе, автосалон, балиқ овлаш дўкони, сартарошхона, 3 та бар (Маc’с Бар, Маc Лаугҳлинъс Бар, МcИнтйреъс Бар), радио алоқа дўкони ва арзон турар жой ётоқхонаси бор. Ҳудудда бир нечта Б&Блар ҳам мавжуд. МcИнтйреъс бари ҳафта давомида Ирландиянинг анъанавий мусиқа сеансига мезбонлик қилади. Шунингдек, у ерда Миллий мактаб, Жамоатчилик маркази, ГАА майдончаси ва футбол майдончаси ҳам мавжуд.

Спорти
Маҳаллий Гал атлетика ассоциацияси клуби Наомҳ Ултан деб номланган. Маҳаллий футбол жамоаси – Дункинеэлй Cелтиc.
Транспорти
Дункинеэлй темир йўл станцияси 1893-йили 18-август куни очилган бўлиб, 1960-йил 1-январгача хизмат кўрсатган[3]. Дункинеэлй Донегал шаҳари ва Киллйбегс ўртасидаги асосий № 56 йўлида жойлашган. Ушбу йўналишда мунтазам равишда автобус қатнови йўлга қўйилган.
Фестивал
Шаҳарда ҳар йили ёзнинг июл ёки август ойларида кўча фестивали ўтказилиб борилади. Фестивал давомида 3 кунлик дам олиш эълон қилиниб, шаҳар бўйлаб парадлар, паб викториналари, спорт мусобақалари, классик автомобиллар кўргазмаси, ғилдиракли ахлат пойгалари, қазувчи ва трактор ҳайдаш мусобақалари ҳам ўтказилиб борилади.
Таниқли одамлари
- Бриан Гоолд-Версчойле (1912-1942) – Совет Иттифоқининг жосуси ва Иосиф Сталин Гулагнинг қурбони.
- Жосепҳ Бреннан (1912-1980) – собиқ ТД ва Cеанн Cомҳаирле
Яна қаранг
- Ирландиядаги аҳоли пунктлари рўйхати
Манбалар
- ↑ „Cенсус 2016 Сапмап Ареа: Сеттлеменц Дункинеэлй“. Cентрал Статистиcс Оффиcе (Иреланд). Қаралди: 2018-йил 4-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Дúн Cионнаола/Дункинеэлй“. Плаcенамес Датабасе оф Иреланд (логаинм.иэ). Қаралди: 2022-йил 17-апрел.
- ↑ „Дункинеэлй статион“ (ПДФ). Раилсcот - Ириш Раилwайс. Қаралди: 2007-йил 5-сентябр.
Ҳаволалар
- Дункинеэ тоwн саҳифаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-03-02 санасида архивланган)