Дунс Сcотус

ДУНС СКОТ (Дунс Сcотус) Иоанн (тахминан 1266, Макстон, Шотландия — 1308.8.11, Кёлн) — шотланд схоласт илоҳиётчиси, файласуф. Унинг таълимоти (скотизм) томизмга карши эди. Фома Аквинскийни кескин танқид қилди. Фалсафа билан илоҳиётни бирбиридан ажратишга, фалсафани черков таъ-қибидан халос қилишга уринди. Д. С.нинг қарашлари ўз даврида Рим папаси ҳукмронлигига қарши қаратилган кучлар манфаатини ёклади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил