Duntinxu
Дунтинху — Хитой шарқидаги кўл. Сзянхан текислигида, Янсзи дарёсининг унг соҳил водийсида жойлашган. Қирғоқлари паст, ботқоқлашган. Майдони қиш ойларида 4—5 минг км2 дан ёз ойларида 10—12 минг км2 га етади. Сув сатҳи мавсумий, 10–15 м гача ўзгаради. Чуқурлиги 8 м гача. Д.га кема қатнайдиган Сянсзян, Юансзян, Лишуй ва Сзишуй дарёларининг суви қуйилади. Янсзи дарёси оқимини (5 та ирмоғи орқали боғланган) тартибга солиб туради, ёз (май— сентабр)да дарёнинг 40 дан 60% гача тош-қин сувларини қабул қилади. Кўлда кема қатнайди, балиқ овланади. Д. атрофида шоличилик билан шугъулланилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |