Дуплекс алоқа (лотинча: дуплех — икки томонлама, қўш) — икки томонлама электр алоқа усули; бунда хабарларни бир вақтнинг ўзида ҳам узатиш, ҳам қабул қилиш мумкин. Д. а. пунктларининг ҳар бирида узатувчи ва қабул қилувчи икки аппарат ёки узатиш ва қабул қилиш занжирлари бир-биридан ажратилган битта аппарат бўлади (қаранг Симплекс алоқа).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил