Dupleks jarayon
Дуплекс жараён (металлургияда) — кетма-кет жойлашган икки эритиш агрегатида пўлат олиш усули. Конвертермартен печи, конвертер-электр печи, индуксион вакуум печи-ваккумли ёй печи Д. ж.га мисол бўла олади. Сифатли пўлат олиш учун ав-вал чўян конвертерда (бессемер ёки томас конвертерида) пўлатга айлантирилади, суюқ пўлат мартен печига қуйилиб, олтингугурт, фосфордан тозаланади ва кимёвий таркиби яхшиланади. Д. ж. болғаланувчан чўян олиш ва кулранг чўяндан сифатли қуймалар тайёрлаш учун ҳам ишлатилади. Бунда чўян аввал вагранкааа эритилиб, сўнгра алангали печ ёки электр печда қиздириб ишлов бериш йўли билан қиёмига етказилади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |