Дуранго — Мексикадаги шаҳар, Ғар-бий Серра-Мадре тоги этагида. Дуранго штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 350 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Кончилик (олтин, кумуш, темир рудаси, қалай) ва қишлоқ хўжалиги раёни маркази. Металлургия, ёғочсозлик, тўқимачилик, тери, озиқ-овқат саноати корхоналари, Хуарес университети (1933), шаҳар ёнида йирик темир руда конлари бор. Дуранго 1563-йилда асос солинган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил