Дурра, майло (Соргҳум дурра) — донли жўхорининг бир тури, ғалладошлар (ғаллагуллилар) оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик; озиқ-овқат (ун, ёрма) ва ем-хашак (кўк масса, пичан) экини. 16 тури мавжуд. Бошоқчаси ва шаклига қараб қуйидаги кенжа турларга бўлинади: Эфиопия жўхориси (С. дурра ссп. аэтҳиопиcум); нубия жўхориси (С. дурра ссп. нубиcум); арабистон жўхориси (С. дурра ссп. арабиcум). Бўйи 2–3 м га боради. Иссиқсевар, қурғоқчиликка бардошли. Гули ғуж жойлашиб (оқ жўхорига ўхшаш) рўвак ҳосил қилади. Рўвагининг зичлиги, тик ўсганлиги, бармоқсимон тўпгули билан оқ жўхоридан фарқ қилади. Д. АҚСҲ, Африканинг тропик минтақаларида, Афғонистон, Жанубий Европа мамлакатларида, Япония ва Ўрта Осиёда экилади. Ўсиш даври 3—4 ой. Д. су-ғориладиган ерларда ғалла экини сифатида экилади. Д.нинг уни деярли оқ. Қуруқ поялари чорва молларига берилади. Я шил майсасида заҳарли дуррин гликозиди, баъзиларида сианид кислота бўлади. Шунинг учун молларга бошқа озуқаларга аралаштириб бериш тавсия қилинади (қаранг Жўхори).

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил