Дурун — ўрта асрларга оид шаҳар ҳаробаси. Жан. Туркманистоннинг Баҳарден темир йўл стансиясидан 5 км шаркда. Мустаҳкам аркқалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Аркқалъа тўртбурчак шаклида, майд. 120х50 м, бал. 11 – 12 м. Шаҳристоннинг мудофаа деворлари жан. ва ғарб томондан аркка туташган. Шаҳар атрофи очиқ. Д. ХВ аср манбаларида тилга олинади. Энг қад. ёдгорликлари ИХ асрга оид. Шаҳарнинг гуллаган даври ХИВ асрга тўғри келади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил