Дусен (Малус пумила вар. праэcох) — паст бўйли олма дарахтининг бир тури, қаламча ва парҳиш билан кўпайтирилади. Бал. 5–6 м га боради. Ним пакана пайвандтаг сифатида кўп ишлатилади. Барча навларига мос келади. Д.нинг ЭМ-ИИ, ЭМ-ИИИ, ЭМ-ИВ, ЭМ-В пайвандтаг типлари кенг тарқалган. Д.га пай-ванд қилинган дарахтларнинг бўйи 5– 7 м, илдиз тармоғи бирмунча юза жойлашади. Кўчати ўтказилгач, 3—4-йили ҳосил беради. 30—40 йил яшайди. Қурғоқчиликка, шамолга чидамли.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил