Dyson
Дайсон (Дйсон деб талаффуз қилинади) — бу глобал фан ва технология компанияси бўлиб, Сингапур, Буюк Британия, Малайзия ва Филиппинда муҳандислик, тадқиқот, дизайн, ишлаб чиқариш ва синов марказларига эга . 1993-йилда ташкил этилган, ўз тарихини Буюк Британиядаги ангарда бошлаган компания барқарор ўсиб келмоқда. Компания ҳозирда Малмесбери ва Хуллавингтонда умумий майдони 320 гектардан ортиқ бўлган иккита Британия тадқиқот марказига, шунингдек Сингапурда глобал штаб-квартирага эга. Компания бутун дунё бўйлаб 14 000 дан ортиқ одам, жумладан 6 000 муҳандис ва олимларни иш билан таъминласа-да, у оилавий мулк бўлиб қолмоқда. Дйсон ўз маҳсулотларини 83 мамлакат ва минтақаларда сотади.
Тарих
1978-йилда Жеймс Дайсон бўёқ кукуни зарраларини[1][2][3] илиб олиш учун силикон сепаратордан фойдаланган.
1992 йилда Г-Форcе-ни сотишдан тушган маблағ эвазига Дйсон компанияси ташкил этилган, сўнгра Малмесбери, Wилцҳире (Малмесбурй, Wилцҳире) да ихтирочи ўзининг асосий илмий-тадқиқот, ривожланиш ишлари олиб бориладиган ўз заводи ва тадқиқот марказини яратди. 1993-йилда Дйсон (ДC01) бренди остида ниҳоятда майда чангни тўплайдиган биринчи чангюткич чиқарилди.
Компания сиклоник технологиядан фойдаланадиган қопсиз чангюткичлар, шунингдек, вентеляторлари, ҲЕПА филтри ўрнатилган қўл қуритгичлари билан машҳур.
Ҳозирда [ қачон? ] Дйсон маҳсулотлари қаторига ЛЕД ёритгичлар, соч учун ферн ва дазмоллар ҳам киради.
Эгалари ва бошқарув тизими
Компаниянинг раҳбари (асосчиси ва эгаси) — Жеймс Дайсон.
Бош директор Макс Конзе[4].
Асосий фаолияти
Дйсон — маиший техника, чангюткичлар, қўл қуритгичлар, вентиляторлар, ЛЕД чироқлар ва соч учун фенлар ишлаб чиқарувчи компания.[манба керак]
2014-йил охирида келажакдаги технологияларга 1,5 миллиард фунт стерлинг, шу жумладан тадқиқотлар ва инновацион маҳсулот ишланмаларига 1 миллиард фунт стерлинг сармоя киритилиши эълон қилинди. Компания тўртта янги технология портфелини шакллантирмоқда.Келгуси тўрт йил ичида 100 та янги қурилмани жаҳон бозорига чиқаради. Дйсон компаниясининг Сингапурдаги рақамли двигателлар ишлаб чиқариш заводида тўртта қўшимча ишлаб чиқариш линияси очилди, бу двигател ишлаб чиқаришни йилига 11 миллион донага оширади.
Дйсон маҳсулотларини ишлаб чиқариш асосан Сингапур ва Малайзияда амалга оширилади.[манба керак]
Фаолиятнинг умумий кўрсаткичлари
- 2016-йилдаги маълумотларга кўра, ходимларнинг умумий сони бутун дунё бўйлаб 7000 дан ортиқ кишини ташкил этган.
- Дйсон турли ихтиролар учун 1300 дан ортиқ патент ва 300 дан ортиқ патент олиш учун аризаларига эга (2010-йилнинг октабр ҳолатига кўра).
- 2010-йилда компания тадқиқот ва ишланмаларига 73 миллион доллар сарфлади.
- 4 йил давомида биргина парраксиз вентиляторларни ишлаб чиқишнинг ўзигаёқ 14 миллион доллар сарфланди [5].
Манбалар
- ↑ „Форбес 26.04.2011 г.“ (деадлинк). 2011-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-июн.
- ↑ ҳттп://www.ведомости.ру/cомпаниэс/неwс/1348469/я_не_ҳочу_чтобй_в_моэм_бизнесе_бйла_логика_дзҳежмс_дажсон „Я не хочу, чтоби в моэм бизнесе била логика“. Газета „Ведомости“ 25.08.2011 г.
- ↑ „Деловая пресса № 28(735) от 11.08.2009 г.“. 2012-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-апрел.
- ↑ „Дайджест Финанcиал Тимес и Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал от 5 августа 2013 г.“. Ведомости.ру. 2017-йил 18-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-январ.
- ↑ „Русский репортер от 20.04.2011 г.“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-апрел.