Dyuba
| Дюба |
|---|
Дюба, Wиллиам Эдwард Бургҳардт Ду Боис (инглизча: Wиллиам Эдwард Бургҳардт Ду Боис; 1868. 23.2, Грейт-Баррингтон, АҚСҲ,— 1963.27.8, Аккра, Гана) — америка ёзувчиси, тарихчиси, жамоат арбоби, АҚСҲ даги замонавий негр адабиётининг асосчиларидан. 1895 йилда фалсафа д-ри унвонини олган. Атлантадаги университет иқтисодиёт ва тарих профессор (1897—1910), ижтимоий факултет декани (1933—44). 1961 йилда Ганага кўчиб келиб, "Африка энсиклопедияси" ("Энcйcлопедиа Африcана") нашрига раҳбарлик қилган. Дюба бутун Африка халқларини бирлаштиришга бағишланган бир нечта конгрессларнинг (1си — 1919, охиргиси — 1945) ташаббускори бўлган. Негр халқи ҳақидаги тарихий ва ижтимоий асарлар муаллифи. "Қора кишилар қалби" (1903) очерклар тўплами, "Кумушранг тери излаб" (1911) романи, "Тим қора сув" (1920) ҳикоялар, очерклар ва шеърлар тўплами, "Қора аланга" ("Мансарт синовда", 1957; "Мансарт мактаб қурмоқда", 1959; "Қора аланга", 1961) трилогияси ва б. асарларида негр халқининг сўнгги бир ярим асрдан ортиқ вақт мобайнидаги меҳнати, ирқчиликка ва ижтимоий адолацизликларга қарши кураши ўз бадиий ифодасини топган.

Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |