Намибиядаги дюна
Дюна схемаси
Куршск косасидаги Эфа дюнаси

Дюна (нем. Дуне) — шамол тўплаган қум тепалари. Денгиз, дарё, кўлларнинг тўзийдиган қумли соҳилларида пайдо бўлади. Дюнанинг шамолга қараган томони сал қия (8—20°), шамолга тескари томони тик (30—40°) бўлади. Баландлиги 10—30 метр, баъзан 100 метрга етади. Дюна шамол таъсирида йилига бир неча метрга силжиб туриши мумкин. Ғарб адабиётида ҳар қандай қум уюми, иқлим шароити ва шаклидан қатъи назар, Дюна деб аталади. Россияда чўлдан бошқа ерлар (денгиз, кўл, дарё қирғоқлари, зандр далалари)даги қум уюмлари Дюна дейилади. Шамолга рўпара томони узун ва олдидаги тик томони дўмбоқ бўлиши билан Дюна чўлдаги барханлардан фарқ қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил