Dyuponlar
Дюпонлар — АҚШдаги молия гуруҳи. Бу гуруҳ оилавий тарзда шаклланди ва тараққий этди, асосчиси Э. И. Дюпон бўлиб, у 1802 йилда Делавер штатида порох заводи курди. Д. 1812—14 йиллардаги инглиз-америка урушида, АҚШнинг Мексика билан бўлган урушида (1846—48), АҚСҲ фуқаролар урушида (1861—65), айниқса биринчи (1914— 18) ва 2-жаҳон урушларида кўп маҳсулот сотиб бойиб кетди. Германия урушда мағлубиятга учрагач, Д. фирмаси "И. Г. Фарбениндустри" патентларига эга бўлди ва дунёдаги йирик кимёвий трестга айланди. Д.нинг саноат узагини "Дюпон де Немур" кимё ва нефтгаз кимёси консерни ташкил қилади. Консерн 1982 йилда АҚШдаги "Коноко" нефт фирмасини сотиб олиб, уз қудратини янада мустаҳкамлаб олди. АҚШда консерннинг синтетик толалар, пластмассалар, газ, нефт, кимёвий моддалар, ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, кўмир қазиб оладиган унлаб корхоналари фаолият кўрсатди. Шунингдек, Буюк Британия, Франсия, Германия, Белгия, Нидерландия, Швейсария, Испания, Норвегия, Япония, Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Венесуэла ва б. давлатларда ҳам заводлари бор. Д. "Юниройял", "Рокуэлл интернешонал" каби энг йирик саноат корпорацияларини, бир канча молия-кредит интларини назорат қилади. Морганлар билан мустаҳкам алоқаси бор.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |