EMaktab.uz
эМактаб (2023-йилга қадар — Кундалик.cом) — Ўзбекистон умумтаълим мактабларида ўқитувчилар, ўқувчилар ва ота-оналар учун мўлжалланган рақамли таълим платформаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритади.
| эМактаб.уз | |
|---|---|
| Файл:ЭМактаб платформаси логотипи.пнг | |
| Тижоратми | Ҳа |
| Сайт тури | Рақамли таълим платформаси |
| Рўйхатдан ўтиш | Пуллик (обуна асосида) |
| Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони | 3 миллиондан ортиқ |
| Қайси тилларда | Ўзбек |
| Муассиси | „Кундалик“ МCҲЖ[1] |
| Бош ижрочи директор | Беҳзод Азимов |
| Очилган санаси | 2019-йил |
| Жойлашув |
Тошкент, |
| Мамлакат |
|
| УРЛ | эмактаб.уз |
Тарихи
2018-йил октабр ойида Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва „Кундалик“ компанияси ўртасида мактабларда электрон журналлар ва кундаликларни жорий этиш бўйича келишув имзоланган[2]. Платформа Россиянинг „Дневник.ру“ тизими асосида маҳаллийлаштирилган.
2019-йил 1-апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги 53 та мактабда тажриба-синов тариқасида ишга туширилган[3]. 2023-йил август ойида платформа номи ва домени эМактаб.узга ўзгартирилган[4].
Эгалиги ва бошқаруви
„Кундалик“ МCҲЖ оператор сифатида лойиҳани бошқаради. Очиқ маълумотларга кўра, компания улушининг 51 фоизи Россиянинг „Дневник.ру“ компаниясига, 49 фоизи эса Швейсарияда рўйхатдан ўтган „Аллиэд Cапитал Ҳолдинг СА“ компаниясига тегишли[5]. Компания раҳбари — Беҳзод Азимов[1].
Имкониятлари
Платформа қуйидаги функсияларни таъминлайди:
- Электрон синф журнали ва ўқувчи кундалиги;
- Дарс жадвали ва уй вазифаларини кузатиш;
- Ўқитувчи ва ота-оналар ўртасида мулоқот тизими;
- Ўқувчиларнинг ўзлаштириш рейтинги ва статистик ҳисоботлар;
- Мобил иловалар (Андроид ва иОС платформалари учун).
Ахборот хавфсизлиги
Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистон ҳудудидаги „Узтелеcом“ маълумотлар марказларида сақланади. Платформа оператори маълумотлар хавфсизлиги Ўзбекистон Республикасининг „Шахсий маълумотлар тўғрисида“ги қонунига мувофиқ ҳимояланганини таъкидлайди[6].
Нархлар ва обуна
Платформадан фойдаланиш обуна тўлови асосида амалга оширилади. Турли йилларда обуна нархи ўзгариб борган:
- 2020-йил: йилига 9 200 сўм;
- 2021-йил: йилига 8 600 сўм;
- 2022-йилдан бошлаб: „эМактаб“ (базавий) ва „эМактаб ПРО“ (кенгайтирилган) тарифлари жорий этилди[7].
Танқидлар
Лойиҳа жорий этилиши жараёнида жамоатчилик ва ИТ-мутахассислар томонидан фойдаланувчилар маълумотларининг хорижий компания назоратида бўлиши, обуна тўловининг мажбурийлиги ҳамда платформанинг Россия технологияларига боғлиқлиги борасида турли танқидий фикрлар билдирилган[8].
2026-йил февралида „Миллий тикланиш“ демократик партияси депутати Умида Раҳмонова эМактаб.уз сабабли вазирликни ўқитувчиларга ортиқча юклама бераётганликда танқид қилди. Унга кўра, ота-оналарнинг платформадан фойдаланмаслиги ёки обуна тўламагани учун бевосита ўқитувчиларнинг жазоланиши уларни таълим-тарбия жараёнидан чалғитмоқда. Вазирлик бунга қатъий қарши эканини билдирса-да, жойларда ўқитувчилардан тушунтириш хатлари ва ҳисоботлар талаб қилиш каби босимлар ҳамон давом этаётгани қайд этилган[9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „КУНДАЛИК“ мас’улияти чекланган жамияти. оргинфо.уз.
- ↑ „Электронные дневники и журналы внедрит российская компания“ (ру). Газета.уз (18-октябр 2018-йил). Қаралди: 15-май 2024-йил.
- ↑ Кун.уз. „Янги ўқув йилидан бошлаб пойтахт мактабларида Кундалик тизими ишга туширилади“ (30-май 2019-йил). Қаралди: 15-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „“Кундалик.cом” платформаси ўз фаолиятини “эмактаб.уз” сифатида давом эттиради“ (27-август 2023-йил). Қаралди: 15-май 2024-йил.
- ↑ Нурбек Алимов. „«Кундалик.cом» суриштируви“ (25-ноябр 2020-йил). 2024-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 15-май.
- ↑ Ёшлар овози. „Кундалик.cом нима?“ (7-сентябр 2022-йил). Қаралди: 15-май 2024-йил.
- ↑ „“Кундалик”да янги тўлов усуллари ва тариф пакетлари ишга туширилди“. ЎзА (30-август 2022-йил). Қаралди: 15-май 2024-йил.
- ↑ „ИТ-экспертлар: Кундалик.cом хавф остидами?“. Озодлик радиоси (27-ноябр 2020-йил).
- ↑ „Электрон кундалик учун ўқитувчи жавобгар қилингани сабаб вазирлик кескин танқид қилинди“. Халқ та'лим Инфо (25-феврал 2026-йил).