Эбинур — Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги оқмас шўр кўл, Жунғария текислигида. Майдони кўлга қуйиладиган дарёларнинг сув ҳажмига қараб 800 км²дан 1070 км²гача ўзгаради. Энг чуқур жойи 15 м. Кўл атрофи шўрхок ва қумли ерлар. Қишда музлайди.