Eda Erdem
Эда Эрдем Дüндар (туркча: Эда Эрдем; [ɛдɑː æɾ̞дæм ˈдйндɑɾ̞̊]; 1987-йил 22-июн, Истанбул, Туркия) — асл келиб чиқиши боснияк миллатига мансуб турк профессионал волейболчиси. Ҳозирда Фенербаҳçэ ҳамда Туркия аёллар миллий волейбол терма жамоасида ўйнайди ва иккала жамоанинг ҳам сардори ҳисобланади. Эда Эрдем 2008-йилдан бери Фенербаҳçэ сафида тўп суриб келади[1].
| Эда Эрдем Дüндар | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1987-йил 22-июн Истанбул, Туркия |
| Фаолият йиллари |
2004–2008 2008– |
| Бўйи | 188 cм (6 фт 2 ин) |
| Вазни | 73 кг (161 лб) |
| Спорт | |
| Мамлакат | Туркия |
| Қайси спорт | Волейбол |
| Позицияси | Марказий тўсувчи |
| Клуби |
|


Фаолияти
Эда Эрдем ўз фаолиятини 2000-йилда “Беşиктаş” ёшлар академиясида бошлаган. Исте’доди тез орада намоён бўлгач, 2004-йилда асосий таркибга қабул қилинган. “Беşиктаş” сафида тўрт мавсум давомида ўйнаб, охирги икки мавсумида жамоа сардори сифатида майдонга тушган. 2008-йилда эса Эда Эрдем фаолиятидаги муҳим қадамни ташлаб, нуфузли Фенербаҳçэ клубига ўтади.
“Фенербаҳçэ” билан 2008–2009-йилги мавсумда клуб тарихидаги илк профессионал лига чемпионлигини қўлга киритди. Шундан сўнг кетма-кет уч мавсум — 2008–2009, 2009–2010 ва 2010–2011-йилларда чемпион бўлди[2].
Қатарнинг Доҳа шаҳрида Эда Эрдем 2010 ФИВБ волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги Жаҳон чемпионатида “Фенербаҳçэ” сафида ғалаба қозониб, “Энг яхши тўп узатувчи (сервер)” мукофотига сазовор бўлди[3].
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида 2011–2012-йилги аёллар клублари ўртасидаги CЕВ Чемпионлар лигасида “Фенербаҳçэ” билан олтин медални қўлга киритди[4].
2012-йилда Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган ФИВБ волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги жаҳон чемпионатида жамоасига Пуэрто-Риконинг Ланчерас де Cатаñо клубини 3–0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритишда ёрдам берди[5]. 2021 ФИВБ волейбол бўйича аёллар клублари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Италиянинг Монтичиари шаҳрида ўтказилган 2015–2016-йилги CЕВ аёллар чемпионлар лигасида Россиянинг Динамо Қозон клубини 3–1 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди ва “Энг яхши марказий тўсувчи” унвонига сазовор бўлди. Шунингдек, 2009–2010-йилги CЕВ CЕВ аёллар чемпионлар лигасида кумуш медал, 2018–2019, 2021–2022, 2022–2023 ва 2023–2024-йилларда бронза медалларини қўлга киритди.
Халқаро миқёсда
Эда Эрдем 2005-йилдан бери Туркия Аёллар Миллий Волейбол Терма жамоаси сафида 300 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган.
2010-йилда Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида “Энг яхши тўсувчи” унвонини қўлга киритган, 2011-йилги Волейбол бўйича аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида эса “Энг яхши тўп узатувчи” мукофотига сазовор бўлган[6].
Шунингдек, 2015, 2017, 2019 ва 2021-йиллардаги Европа чемпионатларида, ҳамда 2018 ва 2021-йиллардаги ФИВБ Аёллар волейбол клублари Миллатлар лигасида “Энг яхши марказий тўсувчи” унвонини қўлга киритган.
2024-йил 9-июл куни Париж 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари учун “Филенин Султанларı” терма жамоасининг таркиби э’лон қилинди ва Эда Эрдем ўзининг учинчи Олимпиадасида жамоа сардори сифатида қатнашиши ма’лум бўлди[7].
Шахсий ҳаёти
У 2011-йил Эрдем Дüндар билан турмуш қурган. Эрининг исми „Эрдем“ бўлиб, бу Эда Эрдемнинг қизлик фамилияси билан бир хил. Шу сабабли у иккала фамилияни ҳам биргаликда, яъни “Эрдем Дüндар” тарзида ишлатади. Шунингдек, футболкасида ҳам эрининг исми ва фамилиясини ёзиб чиқади[8].
Бундан ташқари Эда Эргем денгизчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлиб, кема капитани ҳисобланади[9].
Кортдан ташқарида
Майдондан ташқарида ҳам Эда Эрдем ўз тажрибаси билан ёш спортчилар учун ўрнакка айланган. Волейболдан ташқари ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол қатнашади. Шундай лойиҳалардан бири — қизларни спорт билан шуғулланишга ундаш ташаббуси ҳисобланади[10].
2022-йил 30-март куни Туркия Миллий Олимпия Қўмитаси қошидаги Спортчилар комиссияси раиси этиб сайланган[11][12] .
2024-йил 8-март куни Фенербаҳçэ спорт клуби Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ёш қизлар ва барча муваффақиятли аёллар тимсоли” ҳайкалининг очилиш маросимини ўтказди[13][14]. Ҳайкал Истанбулдаги Şüкрü Сараçоğлу стадионининг олдида жойлашган бўлиб, клубнинг бошқа машҳур шахслари — Туркия Республикаси асосчиси Мустафа Кемал Ататüрк, клуб футбол жамоасининг истеъдодли футболчилари Лефтер Кüçüкандонядис ва Алехсандро де Соуза, шунингдек футбол ва баскетболда машҳур бўлган Cан Барту ҳайкаллари ёнида ўрнатилган[15].
2024-йил 26-март куни у АҚШнинг “Халқаро Жасур Аёллар” мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Бу мукофот унинг ютуқлари ва аёлларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларига э’тироф сифатида берилди[16].
Шу билан бирга, Туркия Миллий Олимпия Қўмитаси ташаббуси билан амалга оширилаётган “Спорт орқали қизларни рағбатлантириш” лойиҳасининг юзига айланди[17].
Манбалар
- ↑ „Плаер Профиле“. фенербаҳcе.орг.
- ↑ „Эда Эрдем Дüндар: А Воллейбалл Легенд Доминатинг тҳе Cоурт“. онедио.cо. Қаралди: 9-август 2025-йил.
- ↑ ФИВБ. „Фенербаҳcе cроwнед Wомен'с Cлуб Wорлд чампионс“. Қаралди: 2010-йил 21-декабр.
- ↑ „Фенербаҳcе анд а Кореан стар намед Ким шине ин Баку“. www.cев.лу. 2012-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
- ↑ „Фенербаҳcе дефеат Ланчерас фор wомен'с бронзе медал“. Доҳа, Қатар: ФИВБ (2012-йил 19-октябр). Қаралди: 2012-йил 19-октябр.
- ↑ CЕВ. „Сербиа cлаимс тҳирд cонсеcутиве cроwн“ (2011-йил 15-июл). 2011-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-июл.
- ↑ CЕВ. „Эда Эрдем то cаптаин Теам Тüркие ин тҳирд Олймпиc аппеаранcе“ (2024-йил 9-июл). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
- ↑ „Ҳем Волейболун Ҳем Эşинин Кралиçэси: Филенин Султанларı'нıн Бириcик Каптанı Эда Эрдем'ин Ҳикаеси Калп Эритти!“. Онедио.cом (2024-йил 8-август). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
- ↑ „Эда Эрдем: Cаптаин оф Алл Традес“. ФИВБ.cом (2021-йил 4-феврал). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
- ↑ „Чангинг тҳе Гаме: Реcорд нумбер оф wомен атҳлетес фром Тüркие то cомпете ин Парис 2024 Олймпиcс“. унwомен.орг (2024-йил 26-июл). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
- ↑ „Голд медал-wиннинг воллейбалл плаер такес парт ин Туркиш Олймпиc Cоммиттеэ фемале эмпоwермент программе“. инсидегамес.биз (2023-йил 27-июл).
- ↑ „Туркиш Олймпиc Cоммиттеэ Атҳлетес' Cоммиссион ҳелпс препаре Олймпианс фор cареэр транситион“. эуролймпиc.орг (2023-йил 14-феврал).
- ↑ „Унвеилинг Cеремонй оф Эда Эрдем'с Монумент Тоок Плаcе Тодай Он Тҳе Wомен'с Дай“. CЕВ (2024-йил 8-март).
- ↑ „ЭФСАНЕ ВОЛЕЙБОЛCУМУЗ ЭДА ЭРДЕМ ДÜНДАР'ИН ҲЕЙКЕЛİНİН АÇИЛИŞИ ЙАПИЛДИ“. Фенербаҳçэ СК (2024-йил 8-март).
- ↑ „Фенербаҳçэ'нин эфсане футболcуларıнıн ҳейкеллери ер деğиşтирди“. ҳаберлер.cом (2024-йил 14-апрел).
- ↑ „Эда Эрдем'э Бüйüк Онур: Каптанıмıз, АБД'нин "Улусларарасı Cесур Кадıнлар" öдüлüне адай гöстерилди“. Фенербаҳçэ СК (2024-йил 26-март).
- ↑ „"Эмпоwеринг Гирлс Тҳроугҳ Спорт Прожеcт" ин Туркие“. CИЖМ (2023-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 6-ноябр.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Эда Эрдем“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |