Eddalar
Эддалар - Скандинавия халқлари мифологияси ва қаҳрамонлик эпосларини ўзида жамлаган Х-ХИИИ асрларга оид бўлган назмий ва насрий тўпламлар. Улар 1625 ва 1641 йилларда Исландияда топилган. Уларнинг афсоналари оғзаки тарзда саглар орқали етиб келган. Эддада илоҳлар давридан аввал бошқа ғайритабиий кучлар ётунлар даври бўлгани ҳақидаги космогоник мифлар мавжуд. Германлар Имира исмли баҳайбат мавжудот танасидан илоҳлар ер ва осмонни, ясен дарахтидан эркак ва олхдан аёлни яратганлар, деб э’тиқод қилганлар. Ма’будлар бир-бирига қарама-қарши бўлган 2 тоифага: агрессив аслар ва яратувчи ванларга бўлинган. Эддада ғорларнинг руҳлари троллар ва ерости дунёси руҳлари гномлар, баҳайбат мавжудотлар (великанлар) ва ер руҳлари элфлар ҳақидаги афсоналар ўрин олган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 421.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |