Edelvays
−
Эделвайс — мураккабгуллилар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркумига кирадиган, манзарали тогʻ гули. Ватани — Европа, Хитой, Япония ва Сибирда ҳам учрайди. Алп тоғларининг оҳактошли қояларида, денгиз сатҳидан 1700—2300 метр баландликда алп эделвайси, Сибирда сибир эделвайси, Ҳимолай тоғларида ҳимолай эделвайси ўсади. Эделвайс поясининг ҳамма қисми оппоқтуклар билан қопланган. Саватчаси тукли қопловчи тангача барглар билан ўралган, юлдузсимон мураккаб тўпгул ҳосил қилади. Эделвайс июл–августда гуллайди. Сибир ва ҳимолай эделвайслари совуққа чидамли. Манзарали ўсимлик сифатида экилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |