Эдгар Ивáн Пачеcо Родрíгуэз (талаффузи: Эдгар Иван Пачеcо Родригуэз; 1990-йил 22-январда Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида туғилган) – мексикалик футболчи, „Антигуа Гуатемала“ футбол клуби ва Мексика терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Эдгар Пачеcо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Эдгар Ивáн Пачеcо Родрíгуэз
Таваллуд санаси 1990-йил 22-январ (1990-01-22) (36 ёш)
Таваллуд жойи Гуадалажара, Жалисcо, Мексика
Бўйи 1.73 м
Амплуаси ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2011 Атлас 87
2011—2015 Тигрес УАНЛ 16 (0)
2012—2013 → Леóн (ижара) 9 (1)
2014 → Заcатеcас (ижара) 14 (1)
2015 → Қуэрéтаро (ижара) 11 (1)
2015 → Жуáрез (ижара) 22 (4)
2016 Гангwон ФC 1 (0)
2016—2017 Ал-Нажма 15 (4)
2017—2018 Эрмис Арадиппоу 16 (1)
2018 Доха Катокопиас 0 (0)
Миллий терма жамоа
2011 Мексика У23 4 (0)
2009—2011 Мексика 5 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(29-июл 2020-йил учун)

Клублардаги фаолияти

Эдгар Пачеcо „Атлас“ футбол академиясининг битирувчиси. 2008-йил 20-январда Эдгар Пачеcо Мексика Примерасида „Толуcа“ футбол клубига қарши дебют қилган. Янги мураббий келиши билан Эдгар Пачеcо кўпроқ ҳаракат қила бошлаган ва аста-секин жамоанинг асосий ўйинчисига айланган. 19-октабр куни „Неcаха“ футбол клубига қарши баҳсда Эдгар Пачеcо клуб сафида биринчи голини рақиб дарвозасига киритган[1]. 2010-йил 31-январда „Сантос Лагуна“ футбол клубига қарши ўйинда жамоа дарвозабони ўрнига майдонга тушган. 2011-йилнинг июн ойида баъзи Европа жамоалари Эдгар Пачеcони сотиб олишга қизиқиш билдиришган[2]. Фаолиятини давом эттириш учун энг энг муносиб жамоа деб португалиянинг „Бенфиcа“ футбол клубини танлаган[3].

2011-йил 2-июнда Эдгар Пачеcо „УАНЛ Тигрес“ футбол клуби билан шартнома имзолаган[4]. Трансфер суммаси 4 миллион долларни ташкил қилган. 30-июл куни „Қуэрéтаро“ футбол клубига қарши ўйинда у 76-дақиқада захирадан майдонга тушган ва шу тариқа янги клубда дебют қилган[5].

2012-йилнинг ёзида Эдгар Пачеcо доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун ижара асосида „Леóн“ футбол клубига ўтган. 28-июл куни „Тижуана“ футбол клубига қарши ўйинда у „Леóн“ футбол клуби сафида дебют қилган[6]. 2013-йилнинг 28-апрелида „Атланта“ футбол клубига қарши ўйинда Эдгар Пачеcо илк голини рақиб дарвозасига киритган[7]. 2014-йилнинг ёзида Эдгар Пачеcо „Минерос де Заcатеcас“ футбол клуби сафида ярим йил ижара асосида ўйнаган.

Халқаро фаолияти

2009-йил 30-сентабрда Эдгар Пачеcо Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинида Мексика терма жамоаси сафида дебют қилган[8]. 2011-йилнинг 9-февралида Босния ва Герсеговина терма жамоасига қарши кечган баҳсда у терма жамоадаги илк голини урган[9].

2011-йилда Эдгар Пачеcо жамоада юз берган жанжал туфайли 8 нафар футболчи терма жамоадан четлатилиши сабабли, Америка кубогида иштирок этиш учун терма жамоага чақирилган[10][11]. Турнирда Эдгар Пачеcо Чили, Перу ва Уругвай жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган[12].

Статистикаси

Жамоа Мамлакат Мавсум
Атлас Meksika bayrogʻi Мексика 2008—2011
Тигрес УАНЛ Meksika bayrogʻi Мексика 2011—2012
Леóн Meksika bayrogʻi Мексика 2012—2013
Тигрес УАНЛ Meksika bayrogʻi Мексика 2013—2014
Минерос де Заcатеcас Meksika bayrogʻi Мексика 2014—2015
Қуэрéтаро Meksika bayrogʻi Мексика 2015
Жúарез Meksika bayrogʻi Мексика 2015—2016
Гангwон Meksika bayrogʻi Мексика 2016
Ал-Нажма Баҳреин 2016—2017
Эрмис Арадиппоу Чипре 2016—2017
Доха Катокопиас Чипре 2017
Сабаил ФК Чипре 2018—2019
Антигуа ГФC Гуатемала 2019
Валлетта Фоотбалл Cлуб Малта 2020

Мексика сафидаги голлари

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2011-йил 9-феврал Георгиа Ҳоусе, Атланта, Америка Қўшма Штатлари Босния ва Герцеговина 2 :0 2 :0 Ўртоқлик учрашуви

Манбалар

  1. ↑ „Некакса ВС. Атлас 0:1“. 7-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  2. ↑ „Эн Эуропа қуэрен а Пачеcо, перо но ҳай нада фирме“[сайт ишламайди]. Информадор.cом.мх. Ретриэвед 20 Жуне 2011.
  3. ↑ „Эдгар Пачеcо é алво энcарнадо“[сайт ишламайди] . Абола (ин Португуэсе). Ретриэвед 21 Май 2011.
  4. ↑ „Эс офиcиал: Атлас венде а Éдгар Пачеcо а Тигрес пор cуатро миллонес“: Гоал.cом (Спаниш). Ретриэвед 2 Жуне 2011.
  5. ↑ „Пачеcо эстá cонтенто пор су дебут cон Тигрес“[сайт ишламайди]. Реcорд.cом.мх. Ретриэвед 1 Аугуст 2011.
  6. ↑ „Леон ВС. Тихуана 4:0“ (русча). соccерwай.cом (21-июл 2013-йил). 7-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-май 2013-йил.
  7. ↑ „Леон ВС. Атланте 1:0“ (русча). соccерwай.cом (28-апрел 2013-йил). 3-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.
  8. ↑ „Мексика ВС. Колумбия 1:2“ (русча). соccерwай.cом (30-сентабр 2009-йил). 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.
  9. ↑ „Мексика ВС. Босния и Герцеговина 2:0“ (русча). соccерwай.cом (9-феврал 2011-йил). 27-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.
  10. ↑ „Чили ВС. Мексика 2:1“ (русча). соccерwай.cом (5-июл 2011-йил). 7-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.
  11. ↑ „Перу ВС. Мексика 1:0“ (русча). соccерwай.cом (9-июл 2011-йил). 3-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.
  12. ↑ „Уругвай ВС. Мексика 1:0“ (русча). соccерwай.cом (13-июл 2011-йил). 2-июн 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-феврал 2015-йил.