Венд, венд системаси, венд мажмуи (қад. славян кабилалари — вендлар, венедлар номидан) — проте-розойккт бевосита қуйи кембрий системасидан олдинги энг юқори стратиграфик бўлими. В. тоғ жинслари мажмуи ва улар ҳосил бўлган вақт интервалини (570—680 млн. йил муқаддам) англатади. Палеозоологик ва палеогеографик жиҳатдан В. рифей ва кембрийдан аниқ ажралиб турса ҳам умуман фанерозойга яқинроқ. В. 1950-йилда Б. С. Соколов томонидан ажратилган, барча қитъаларда топилган. В. қатламлари нефт ва газга истиқболли.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил