Edie Topchi
| Эдиэ Топчи | |
|---|---|
Эдие Осман къызы Топчы | |
| Таваллуди |
22-сентябр 1919-йил Таврия губенрниясида Боғчасарой |
| Вафоти |
6-ноябр 1967-йил (48 ёшда) |
| Касби | актриса, хонанда |
| Фаолият йиллари | 1935-1966 |
| Мукофотлари | Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1965) |
Эдиэ Топчи (1919-йил 22-сентабрда Таврия губенрниясида Боғчасаройда туғилган, 1967-йил 7-ноябрда Тошкент шаҳрида вафот этган) — совет қрим-татарлик хонандаси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1965), Қримнинг “Хайтарма” давлат ашула ва рақс ансамбли яккахони[1]..
Таржимаи ҳол
Эдиэ Топчи 1919-йил 22-сентабрда Қримнинг Боғчасарой шаҳрида туғилган.
Мактаб йилларида у ҳаваскорлик театрларида иштирок этиб келган. Бўлажак хонанда 16 ёшида Қрим радиоқўмитасида фаолият юрита бошлайди. У ерда Топчи вокал ансамблида куйлайди ва 1938-йил шу ансамблнинг яккахонига айланади.
Эдиэ 1940-йилда Симферопол мусиқа билим юртининг вокал бўлимига ўқишга киради ва Н.Чернов қўлида таҳсил олади. 1941-йилда хонанда Қрим АССР Халқ Комиссарлари Кенгаши қошидаги санъат бошқарув бўлимига ишга кирди. Аммо бахтга қарши уруш унинг П.Чайковский номидаги Москва консерваториясига ўқишга киришини орқага сурди.
Совет қўшинлари Қримни озод қилгандан кейин 1944-йил 18-майда Ўзбекистоннинг Бекобод шаҳрига сургун қилинади. 1944—1946-йилларда Ўзбекистон давлат театрида яккахон хонанда бўлиб фаолият юритади. Кейинчалик Топчи 1950-йилдан 1951-йилгача хор тўгарагига раҳбарлик қилиб келган. Вақт ўтиб, хонанда қўшиқчиликни тарк этишга мажбур бўлади.
1951-йил у Бекобод пахта заводи савдо бўлимида маҳсулот ўлчаб берувчи, 1952-йилдан – 1955-йилгача тоғ-кон саноати комбинатида тикувчи, 1956—1957-йилларда маданият бўлими шаҳар боғида оммавий ишчи бўлиб ишлаган.
Қўшиқчиликка қайтган хонанда тез орада Бекабод маданият уйида ҳаваскорлик ансамблида куйлай бошлади. 1957-йилда бастакор Эдем Налбандов шарофати билан Ўзбекистон давлат филармонияси қошида Қрим татарларнинг Давлат ашула ва рақс ансамбли ташкил этилиб, 1965-йилдан буён у “Хайтарма” номи билан юритиб келинади.
Мазкур ансамбл тузилгандан кейин Эдиэ Топчи таниқли хонандалар: Сабрия Эрежелова, Аблямит Умеров, Аким Жамалов, Селим Челебий ва бошқа артистлар билан фаолият олиб борди.
Афсонавий хонанда ижросидаги 60 дан зиёд қўшиқларнинг аудиоёзувлари сақланиб қолган, улар орасида қрим-татар халқ қўшиқлари ҳамда бастакорлар Яя Шарфидинов, Абибулла Каври, Илёс Бахшиш, Эдем Налбандов, шоирлардан Мақсуд Сулаймон, Эшреф Шемъизода, Рашид Мурод, Ризо Холид ва бошқалар бор.
Эдиэ Топчи 1966-йилда қўшиқ санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан тақдирланди.
Хонанда 1967-йил 7-ноябрда оғир хасталикдан сўнг вафот этди. У Тошкент шаҳридаги Чилонзор тумани қабристонига дафн этилган.