Эдификаторлар (лотинча — қурувчи) — фитоценозларяа кўп учрайдиган, муҳит ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлган ўсимликлар. Эдификаторлар фитоценозларнинг асосий хусусиятлари: таркиби, сутруктураси, фитомуҳити ва маҳсулдорлигини белгилайди. Масалан, жанубий чўлларда бетага, чалов; пастқам ботқоқликларда — илоқ; ўрмонларда — қора қарағай, эман эдификаторлар ҳисобланади.