Edip Gafarov
Эдип Саидович Гафаров (қрим татарча: Edip Said oğlu Gafarov, Эдип Саид огълу Гафаров; 9-май 1952-йил, Оқтош, Самарқанд вилояти) – украин ва рус сиёсатчиси. 2018-йил 30-июлдан Қрим Республикаси Давлат кенгаши раисининг ўринбосари.
| Эдип Гафаров | |
|---|---|
Эдип Саидович Гафаров | |
|
| |
| Қрим Республикаси Давлат кенгаши депутати | |
|
Мансаб даври 2014-йил 14-сентябр | |
| Қрим Республикаси Давлат кенгаши раисининг ўринбосари | |
|
Мансаб даври 2018-йил 30-июл | |
| Президент | Владимир Путин |
| Ўтмишдоши | Ремзи Илясов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1952-йил 9-май Оқтош, Нарпай тумани, Самарқанд вилояти, ЎзССР |
| Сиёсий партияси | Единая Россия |
2014-йилдан Қрим Республикаси Давлат кенгаши аъзоси.
Қрим Автоном Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари (2002—2005). Қрим Автоном Республикаси Олий Радаси депутати (2002—2006), олтинчи чақириқ Қрим Автоном Республикаси Олий Кенгаши депутати (2010—2014).
Биографияси
Эдип Гафаров 1952-йил 9-майда Ўзбекистон ССР Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош қишлоғида туғилган. Миллати – қрим татар.
1970—1972-йилларда Германияда Совет қўшинлари гуруҳида хизмат қилган.
1974-йилдан БТИ Самарқанд вилоят бошқармасида ишлаган.
1982-йилда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
1991—1999-йилларда Қримда қурилиш соҳасида ишлаган – қурилиш материаллари заводи директори, қурилиш трести бошқарувчиси бўлган.
1999-йилдан — Қрим Автоном Республика қўмитаси раисининг миллатлар ва депортация қилинган фуқаролар ишлари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланаган. 2000—2002-йилларда ушбу қўмитага раис бўлган.
2002—2005-йилларда – Қрим Автоном Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари.
Қримдаги сайловларда у Мустафо Жемилевнинг „Қрим-татар халқи мажлиси“ га мухолиф бўлган „Қрим татар блоки“ ни бошқарган. 2006-йилда у „Межлис қрим татарлари орасидаги барча ҳокимиятни ва миллий ҳаракатдаги барча хизматларини ўз зиммасига олишга ҳаракат қилмоқда“ деб хабар берди[1]. 2007-йилда Эдип Гафаров „Межлиснинг фикри бу бутун Қрим-татар халқининг фикр эмас“ деган фикрларни билдирди[2].
2008—2014-йилларда – Қрим Автоном Республикаси қўмитаси раисининг сув хўжалиги қурилиши бўйича биринчи ўринбосари.
Қрим Автоном Республикаси Олий Радаси депутати (2002—2006), олтинчи чақириқ Қрим Автоном Республикаси Олий Кенгаши депутати (2010—2014).
2014-йил 14-сентябрдан – биринчи чақириқ Қрим Республикаси Давлат кенгаши депутати (Россия қонунларига мувофиқ сайланган), Миллатлараро муносабатлар қўмитасининг раиси.
Украина прокуратураси Қрим Автоном Республикаси Давлат кенгашини давлатга хиёнат қилишда гумон қилмоқда ва шунинг учун Эдип Гафаровни қидирувга берган[3].
2018-йил 30-июлда у Қрим Республикаси Давлат кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди.
Мукофотлари
- Украина Вазирлар Маҳкамасининг Фахрий ёрлиғи (2004-йил 22-май) – кўп йиллик виждонли меҳнати, Қримда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш ва депортация қилинган фуқароларни қайтариш ва жойлаштириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун[4].
- „Садоқат“ ордени (Қрим Республикаси, 2015-йил 13-март) – Қрим давлатчилиги бўйича референдумни ташкил этишдаги хизматлари учун[5]
- „Жасоратли меҳнат учун“ медали (Қрим Республикаси, 2022-йил 19-апрел)[6]
Манбалар
- ↑ „Эдип Гафаров: «У народа нет аутсайдеров…»“. 2022-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 23-октябр.
- ↑ Кримско-татарский меджлис официално поддержал проющэнковский блок „НУ-НС“ (Украина)[сайт ишламайди]
- ↑ „Прокуратура АРК предоставила список экс-депутатов ВР Крыма, объявленных в розыск“ (ру). Центр журналистских расследований (2015-йил 6-август). 2017-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-ноябр.
- ↑ „Про нагородження Почесною грамотою Кабінету Міністрів України“. Верховна Рада України (2004-йил 22-май). 2020-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-июн.
- ↑ „Постановление Президиума ГС РК от 13 марта 2015 года № 510-1/15“. 2021-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-октябр.
- ↑ „О награждении работников различных отраслей“. Государственный совет Республики Крым (2022-йил 19-апрел). Қаралди: 2022-йил 7-июн.