Adirna
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Адирна туркча: Эдирне | |
|---|---|
| Мамлакат | Туркия |
Адирна (усмонли туркча: اَدِرنه; туркча: Эдирне) – Туркиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Адирна элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 119,3 минг киши (2000). Транспорт йўллари чорраҳаси, Қишлоқ хўжалиги раёнининг (ғалла ва бошқалар) савдо маркази. Озиқ-овқат, ип газлама саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга, тахминларга кўра, фракийлар томонидан Одрис номи билан асос солинган. Милоддан аввалги ИВ асрдан ИИ аср ўрталаригача қадимий Македония мустамлакаси бўлган. Ўша вақтдан Рим босиб олган. Милодий 125-йилда Рим императори Адриан томонидан қайта қурилиб, унинг шарафига Адрианопол деб номланган. ИВ аср охири – ХИВ аср ўрталаригача Византия таркибида бўлган. ХИВ асрнинг 60-йилларида Усмонли турк салтанати қўл остига ўтган. 1453-йилгача Усмонли турк салтанати пойтахти. Меъморий ёдгорликлардан ХВ—ХВИИ асрларга оид масжидлар сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |