Файл:А дай wитҳ Тҳомас А. Эдисон.wебм

Тҳомас Алва Эдисон
Таваллуди 11-феврал 1847-йил
Милан, Огаё, АҚШ
Вафоти 18-октябр 1931-йил(1931-10-18)
(84 ёшда)
Вест Оренж, Ню Жерси, АҚШ
Машҳур ишлари телеграф

Тҳомас Алва Эдисон (Томас Алва Эдисон; 11-феврал 1847 – 18-октабр 1931) — бутун дунёга машҳур америкалик ихтирочи. Эдисон АҚШда 1093 та, дунёнинг бошқа мамлакатларида эса 3 мингга яқин патентларга эга бўлди. У телеграф, телефон, киноаппаратурани такомиллаштирди, хавфсиз электр чўғланма лампасини яратди, дастлабки электровозларга асос солди, фонографни кашф этди. Айнан у "Алло"ни таклиф этган.

Эдисон Томас Алва (1847.11.2, Майлан, Огаё штати — 1931.17.10, УэстОринж, НюЖерси штати) — электротехника соҳасидаги америкалик ихтирочи ва йирик электротехника компаниялари эгаси. Дастлаб (12 ёшидан) газета тарқатувчи, кейин телеграфчи бўлиб ишлаган. 1868-йилдан ихтирочилик билан шуғулланган. Ахборотларни (биржа курсларини) телеграф орқали узатиш асбобини лойиҳалаган, кўп каррали телеграфлаш бўйича ишлаган, ёзув машинкасини такомиллаштирган, фонограф ихтиро қилган (1877), чўғланма лампани яратган ва А. Белл телефонини такомиллаштирган (1879). Электр билан ёритиш тизимини ишлаб чиққан, электр энергияси билан таъминлашни марказлаштириш устида ишлаган. Кинотехника, темир йўл, кон ва қурилиш ишларида, кимё ва бошқалар соҳаларга доир лойиҳалари билан қатнашган. Эдисон лойиҳаси бўйича НюЁркда дунёдаги биринчи умумфойдаланиладиган ўзгармас ток электр стансияси қурилган (1882). Эдисон эффекти деб аталган термоион эмиссияни кузатган (1883). Нобел мукофоти лауреати (1915).

Машҳур кашфиётлари

Эдисон кўпгина муҳим кашфиётларнинг муаллифидир. (Эдисоннинг ҳаёти давомида АҚШдаги патентлар бюроси унга 1093 та патентни беради — бундай миқдордаги патентларни ҳали ҳеч бир одам олмаган). Улар ичида:

Ҳаволалар