Эдитҳ Бруcк (1931-йил 3-майда туғилган)[1] – венгриялик ёзувчи, режиссёр. Асосан, Италияда истиқомат қилади ва италян тилида ижод қилади[2].

Эдитҳ Бруcк

Бруcк 1957-йилда
Таваллуди
Эдит Стеинсчреибер

1931-йил 3-май (1931-05-03) (95 ёш)
Касби
  • ёзувчи
  • режиссёр
Фаолият йиллари 1959–ҳозирги кунгача
Турмуш ўртоғи Нело Риси

Ёшлик даври

Эдитҳ Бруcк 1931-йилда Украина чегараси яқинидаги Тисзаберcел қишлоғида камбағал оилада дунёга келган. 1944-йилда ота-онаси, икки укаси ва опаси билан бирга Освенсим конслагерига юборилган ва шу ерда онаси вафот этган. Кейинчалик оиласи Дахауга кўчирилган ва у ерда отасидан айрилган. Сўнгра Чристианстадтга ва ниҳоят, Берген-Белсен лагерига жўнатилган. Шунингдек, Бруcкнинг бир укаси ҳам консентрацион лагерда вафот этган. Бруcк эса дастлаб Венгрияга қайтган, кейинчалик Чехословакияга кетиб, ўша ерда бошқа бир опасининг оиласи билан бирга яшаган[3].

Карераси

1959-йилда у ўзининг „Чи ти ама cосì“ автобиографиясини нашр этган[4].

1971-йилда Бруcк ўзининг „Сулла порта“ деб номланган илк песасини ёзган. Шунингдек, Рим шаҳрида ташкил этилган „Театро делла Маддалена“ театрининг асосчиларидан бири ҳисобланган. 1970-йиллардан 1990-йилларга қадар Италия давлат телеканали РАИда режиссёр ва ссенарийнавис сифатида фаолият юритган[5].

Бруcк венгер шоирлари Аттила Жóзсеф ва Миклóс Раднóти асарларини италян тилига таржима қилган[6]. Шунингдек, асарлари бошқа тилларга, жумладан, венгер, дания, голланд, инглиз ва немис тилларига таржима қилинган[7].

Шахсий ҳаёти

16 ёшида Бруcк Милан Грüнга турмушга чиққан ва оила Исроилга кўчиб ўтган. Бироқ улар кейинги йили ажрашишган. Сўнгра Бруcк Данй Ротҳ билан оила қурган, аммо бу никоҳ ҳам ажралиш билан якун топган. Кейинчалик ҳарбий хизматдан қочиш мақсадида Бруcк исмли таниши билан турмуш қурган. 20 ёшида у билан ажрашган бўлса-да, бироқ эрининг фамилиясини сақлаб қолган. 1954-йилда Бруcк Римга кўчиб ўтган ҳамда кейинчалик италиялик ёзувчи ва режиссёр Нело Рисига турмушга чиққан[8].

Манбалар

  1. ↑ Эдитҳ Бруcк: Wҳо лове ёу лике тҳис. Пҳиладелпҳиа: Паул Дрй Боокс, 2001, п. 3; Пҳилип Балма: Эдитҳ Бруcк ин тҳе Миррор. Фиcтионал Транситионс анд Cинематиc Нарративес (Шофар Супплеменц ин Жеwиш Студиэс). Wест Лафаетте, ИН: Пурдуэ УП, 2014, п. 2. Реcентлй Эдитҳ Бруcк cлаимед ҳер биртҳ еар wас офтен wронглй статед ас 1932, wҳиле тҳе cорреcт еар wас 1931. Петригани. „(Ил Фоглио, 30 геннаио 2021)“. Сандра Перигани. Ил Фоглио (2021-йил 30-январ). Қаралди: 2021-йил 29-март. Подcаст соурcе Wебархив андозасида хато: |урл= қийматини текширинг. Бўш., минуте 1:34:43
  2. ↑ „Эдитҳ Бруcк“. Институте оф Модерн Лангуагес Ресеарч. 2015-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-июн.
  3. ↑ „Бруcк, Эдитҳ (1932- )“. Италиан Wомен Wритерс. Университй оф Чиcаго Либрарй.
  4. ↑ „Бруcк, Эдитҳ (1932- )“. Италиан Wомен Wритерс. Университй оф Чиcаго Либрарй.
  5. ↑ „Эдитҳ Бруcк“. Институте оф Модерн Лангуагес Ресеарч. 2015-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-июн.
  6. ↑ „Эдитҳ Бруcк“. Институте оф Модерн Лангуагес Ресеарч. 2015-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 2-июн.
  7. ↑ Балма, Пҳилип. Эдитҳ Бруcк ин тҳе Миррор: Фиcтионал Транситионс анд Cинематиc Нарративес. Пурдуэ Университй Пресс, 2014 — 2–10-бет. ИСБН 978-1557536877. 
  8. ↑ „Бруcк, Эдитҳ (1932- )“. Италиан Wомен Wритерс. Университй оф Чиcаго Либрарй.

Ҳаволалар