Эдитҳ Мартҳа Ҳоллоwай (1868—1956) Буюк уруш пайтида Сербияда кўнгилли ҳамшира бўлган. У шунингдек британиялик аёл шахматчи ҳамдир. У Қироллик академиясида ўз ҳайкалларини намойиш этган ҳайкалтарош Жон Дентон Cриттенденнинг (1834—1877) қизи эди.

Ҳаёти

Эдитҳ Марта Ҳоллоwай 1868-йили машҳур ҳайкалтарош Жон Дентон Cриттенден оиласида дунёга келган.

1919-йилда Биринчи жаҳон урушидан кейинги биринчи Британия аёллар шахмат чемпионати ғолиби бўлҳан. Эдит Марта 1936-йилда олтмиш саккиз ёшида иккинчи марта чемпионликни қўлга киритиб, кейинги бир неча мусобақаларда ҳам совринли ўринларни эгаллади[1].

У 1924-йил Парижда бўлиб ўтган 1-норасмий Шахмат Олимпиадасида Англия терма жамоаси сафида ўйнади, унинг шахсий статистикаси +2 −9 =2 (жами 13 та ўйин, дастлабки ўйинлар билан бирга). Ҳоллоwай олимпиадада иштирок этган биринчи британиялик аёл эди. Шунингдек, Эдитҳ Мартҳа Франсияда яшаган рус шахмат устаси Питер Потемкинни мағлубиятга учратганлиги билан ҳам машҳур[2].

У Меран-1924 (норасмий аёллар ўртасидаги Европа чемпионати)да Ҳелене Cоттон билан биринчи ўринга даъвогар бўлади. Турнирдан сўнг иштирокчиларнинг учтаси (Ҳоллоwай, Cоттон ва Агнес Стевенсон) бошқа давлат терма жамоасининг учта аъзосини (Паула Вулф-Калмар, Гулич ва Поҳлнер) Лондонда бўлган Вена ўйинида икки раундда мағлуб этишади[3].

Ҳоллоwай, шунингдек, 1927-йилда Лондонда ўтказилган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионатида (WWCC) 4-5-ўринларга даъвогар бўлди. У Варшавада 1935-йили бўлиб ўтган мусобақада 6-7-ўринларни (5-WWCC) ва 1937-йилда Стокголмдаги шахмат мусобақасида 10-16-ўринларни (6-WWCC) эгаллади. Бу воқеаларнинг барчасида машҳур аёл гроссмейстер Вера Менчик ғалаба қозонди[4].

Машҳур ўйини

Эдитҳ Ҳоллоwай — Петер Потемкине, Париж 1924-йил, Оwеннинг ҳимояси услуби 1.э4 б6 2.д4 Бб7 3. Бд3 ф5 4.ф3 фхе4 5.фхе4 г6 6. Бе3 э6 7. Нф3 Нф6 8. Нбд2 Нг4 9. Қе2 Нхе3 10. Қхе3 Бг7 11.0-0 Нc6 12.c3 0-0 13. Рф2 Не7 14. Раф1 д5 15. Нг5 Рхф2 16. Қхф2 Қд7 17. Қф7+ Кҳ8 18. Нхе6 Рг8 19.э5 Бc8 20. Нхг7 Рхг7 21. Қф6 Нф5 22. Нф3 Қе7 23. Ре1 Кг8 24. Қc6 Бе6 25. Қа8+ Қф8 26. Қха7 г5 27. Бхф5 Бхф5 28. Қб7 Бе4 29. Нд2 c5 30. Қхб6 Рф7 31. Қе6 cхд4 32. Нхе4 дхе4 33.cхд4 Қб4 34. Рф1 Қхд4+ 35. Кҳ1 Қд7 36. Қхф7+ 1-0

Манбалар

  1. ↑ „Арчивед cопй“. 30-август 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-феврал 2007-йил.
  2. ↑ ОлимпБасе :: Чесс Олймпиад Парис 1924: информатион
  3. ↑ Уноффиcиал Эуропеан wоменъс чампион
  4. ↑ „И cампионати дел мондо фемминиле“. 2007-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.

Ҳаволалар