Eduard
Эдуард — инглиз қироллари номи: Эдуард И (1239.17.6 1307.7.7) 1272-йилдан қирол. Плантагенетлар сулоласидан. Отаси қирол Генрих ИИИ вафотидан сўнг тахтга чиққан. Э.1 даврида парламентни мунтазам чақириб туриш амалиёти жорий қилинган, бу Англияда табақавийвакиллик монархияси шаклланаётганидан дарак берган. Э.1 даврида Уэлс зўрлик билан Англияга қўшиб олинган (1284). Э.1 нинг Шотландияни босиб олиш учун қилган ҳаракатлари (1286-йилдан бошлаб) шотланд халқининг қаттиқ қаршилигига дуч келган. Э.1 Шотландияга навбатдаги юриши чоғида вафот этган.
Эдуард ИИИ (1312.13.11-1377.21.6) — 1327-йилдан қирол. Плантагенетлар сулоласидан. Дастлабки йилларда барча ҳокимият бева қиролича Изабелла ва унинг жазмани Мортимер қўлида бўлган. 1330-йилдан мустақил ҳукмрон. 1337-йил Франсияга уруш эълон қилган (қаранг Юз йиллик уруш).
Эдуард ИВ (1442.28.1-483.9.4) 1461—1483 йилларда қирол (1470-йил октабр — 1471-йил апрелдан ташқари). Ёрклар сулоласининг 1-вакили. Қизил ва Оқ гуллар уруши жараёнида Генрих ВИ Ланкастерни тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаб олган. Қироллигининг дастлабки даврида давлат ишларида граф Уорвикнинг роли катта бўлган. Бироқ Э.ИВнинг мулкдор зодагонлар мавқеини пасайтиришга бўлган ҳаракати натижасида Уорвик ва бошқалар ланкастерлар томонига ўтиб кетган. 1470-йил октабрда Э.ИВ тахтдан туширилган. 1471-йил апрелда Барнет ва май ойида Тюксбери ёнида ланкастерлар қўшинини енгиб тахтни қайта эгаллаган. Э.ИВ сиёсатида, асосан, ўрта дворянларга таянган. йирик мулкдорларнинг ерларини мусодара қилган. Инглиз саноати (асосан. жун тўқиш ва савдо)ни қўллаб-қувватлаш сиёсатини юргизган.
Эдуард ВИ (1537.12.10-1553.6.7) — 1547-йилдан қирол. Тюдорлар сулоласидан. Генрих ВИИИ ва унинг 3хотини Жейн Сеймурнинг ўғли. Тахтга 9 ёшида ўтирган. Болалиги туфайли давлат ишларига мутлақо аралашмаган, асосан, илоҳиёт ва қадимий тилларни ўрганиш билан шуғулланган. Давлатни бошқариш протекторлар (васийлар) — Э.ВИ нинг тоғаси герсог Сомерсет, сўнгра (1549-йилдан) — граф Уорвик қўлида бўлган.
Эдуард ВИИ (1841.9.11-1910.5.5)1901—1910 йилларда қирол. Онаси қиролича Виктория вафотидан сўнг тахтга ўтирган. Антантани тузишда фаол қатнашган. Ички сиёсатда сезиларли рол ўйнамаган.
Эдуард ВИИИ (1894.16.7-1972.28.5)1936-йил 20-январ — 11 декабрда қирол. Отаси қирол Георг В вафотидан кейин тахтга чиққан. Бир неча ойдан сўнг тахтдан воз кечган. Э.ВИИИ нинг тахтдан воз кечиши билан боғлиқ "сарой кризиси" Буюк Британия ҳукмдор доиралари орасидаги зиддиятларни акс эттирган. 1936-йил 12 декабрда Виндзор герсоги унвонини олган. 1940—45 йилларда Багама ороллари генерал-губернатори. Ҳаётининг сўнгги даврини Франсияда ўтказган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |