Eduard Mammadov
Эдуард Маммадов (озарбайжонча: Эдуард Тофиқ оğлу Мəммəдов; 1978-йилда Бокуда туғилган) – озарбайжонлик профессионал кикбоксчи. „Оқ бўри“ лақаби билан танилган. 28 карра жаҳон чемпиони[1], 9 карра Европа чемпиони, 9 карра жаҳон кубоги соҳиби, 15 карра Озарбайжон чемпиони, Осиё ва Евроосиё чемпиони, профессионаллар ўртасида жаҳон чемпиони, профессионаллар ўртасида WАКО қитъалараро камар соҳиби.
| Эдуард Маммадов | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Тахаллуси/Лақаби | „Оқ бўри“ |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1978-йил 2-январ Боку, Озарбайжон |
| Фаолият йиллари | 1993—ҳ.в |
| Бўйи | 1.70 м |
| Вазни | 63 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Кикбоксинг |
| Мураббий(лар)и | Чингиз Эйвазов |
Озарбайжонда хизмат кўрсатган спорт устаси, Озарбайжонда хизмат кўрсатган мураббий. Озарбайжон Республикасида фахрий жисмоний тарбия ва спорт ходими. Озарбайжон кикбоксинг федерацияси бошқаруви раиси ўринбосари, миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси, Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги спорт тайёргарлиги бошқармаси бошлиғи, подполковник.
Спортдаги фаолияти
1978-йил 2-январда Боку шаҳрида туғилган. 1993-йилдан профессионал кикбоксинг билан шуғуллана бошлаган. Фаолиятидаги илк ғалабасини 1995-йилги Озарбайжон чемпионатида қўлга киритган. 1996—1999-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган.
Эдуард ўзининг энг унутилмас ғалабаларидан бирини 2000-йилда Грецияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қўлга киритган. Жангнинг 15-сониясида рақибини нокаутга учратиб, жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган.
2015-йилнинг 25-декабр куни Озарбайжон Президенти Эдуард Мамедовни спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор мукофотлар билан тақдирлаган. 2006, 2009, 2011 ва 2014-йилларда Эдуард Мамедов Озарбайжонда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилган[2].
Мураббийлик фаолияти
2000-йилдан бери Эдуард кикбоксинг бўйича профессионал мураббий ҳисобланади. Унинг шогирдлари орасида кўп карра жаҳон ва Европа чемпионлари мавжуд.
2021-йилнинг 22-апрелида Озарбайжон кикбоксинг федерацияси бошқаруви раиси ўринбосари ва терма жамоа бош мураббийи ўринбосари этиб тайинланган.
2021-йил 15-июлда Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг „ДИНАМО“ спорт жамиятининг бош инспектори этиб тайинланган.
2016-йилда Эдуард Маммадов „Оқ бўри“ (озарбайжонча: „Аğ Cанавар“) номли хусусий спорт мактабига асос солган[3].
Манбалар
- ↑ „Элуард Мамедов выиграл чемпионат мира в 28-й раз“. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
- ↑ „Сегодня день рождения 28-кратного чемпиона мира Эдуарда Мамедова“. Қаралди: 2024-йил 17-апрел.
- ↑ „«Белый волк»: 24-кратный чемпион мира по кикбоксингу Мамедов открыл свою школу“. 2019-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-январ.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Спортга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |